"Олмалиқ" билан учрашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи учрашув хусусида фикрларини билдирди.
Шота Арвеладзе: - Бугун уйда ушбу мавсумдаги сўнгги ўйинимизни ўтказдик. Ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Улар охирги учрашувларда жамоани жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Мухлислар сонининг кўпайиши бизга қўшимча куч беради.
Ўйинни тўлиқ назорат қилдик ва рақибга деярли зарба беришга йўл қўймадик. Иккинчи даврада уйдаги барча беллашувларда ғалаба қозондик ва биргина гол ўтказдик.
Олдимизда сўнгги учрашув қолди. "Насаф" билан Қаршида майдонга тушамиз. Жамоага келганимда олдимга учликдан ўрин олиш вазифаси қўйилганди. Энди охирги ўйинимиз иккинчи ўрин масаласини ҳал қилади. Ўша учрашувда бор кучимизни ишга соламиз. Ютган тақдиримизда иккинчи ўринни қўлга киритамиз.