18-турда жамоамиз "Бухоро" билан Тошкентда дуранг ўйнади.
Биринчи бўлимда ташаббус тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. 17-дақиқада Сидоров Искандеровнинг бурчакдан оширган тўпини боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0. 19-дақиқада ҳакам Сидоровни сўнгги умид фоли билан йиқитишганда жарима зарбаси ҳам белгиламади. Бўлим ўрталарида Қуттибоев Ҳошимовни тўпсиз ҳолатда урди. Бундай вазиятда аслида қандай чора кўрилишини ҳакамдан бошқа ҳамма билса керак.
54-дақиқада Мелзиддинов бошлаган жанжалдан кейин Филипосян ва Ҳошимов майдондан четлатилди. 74-дақиқада Пардаев бирга-бир ҳолатда ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Охирги дақиқаларда бир қатор қулай имкониятлар юзага келтирилган бўлишига қарамай, жамоамиз ғалабани ўз томонига оғдира олмади.
“ПАХТАКОР” – “БУХОРО” – 1:1 (1:0)
13 август. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: О.Толибжонов, Р.Серазетдинов, Т.Гайнулин.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Аҳмедов (Исматуллаев, 87), Болтабоев, Каримов, Искандеров (Ҳакимов, 81), Машарипов, Сидоров (Соҳибов, 57).
"Бухоро": Қобилжонов, Мерзляков, Муллажонов, Филипосян, Мелзиддинов, Омонов, Қуттибоев, Неъматов (Ҳасанов, 59), Саломов, Ражабов (Ибрагимов, 46), Пардаев (Фомин, 79).
Голлар: Сидоров, 17 – 1:0. Пардаев, 74 – 1:1.
Огоҳлантиришлар: Қуттибоев, 34. Ҳошимов, 34. Аҳмедов, 34. Филипосян, 40.
Четлатишлар: Филипосян, 54. Ҳошимов, 54.