28-турда "Пахтакор" Симич ва Сергеевнинг голлари эвазига "Олмалиқ"дан 2:0 ҳисобида устун келди.
Тўпни назорат қилиш бўйича устунликни дастлабки дақиқалардан қўлига олган жамоамиз 23-дақиқада ҳисобни очди. Канюк жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаганда тўпни Абдулов қайтарди. Бу ҳолатда рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ ўйнаган Симич оёғи билан зарба бериб, ўзининг "Пахтакор"даги учинчи тўпини киритди - 1:0. Бўлим якунигача кескин ҳолатлар содир бўлмади.
Иккинчи бўлимда жамоамизнинг устунлиги яққол ошди. Қисқа вақт оралиғида Сергеев икки қулай имкониятдан фойдалана олмади. 65-дақиқада Безерра билан "девор" услубида ўйнаган Игорь бирга-бир ҳолатда орадаги фарқни оширди - 2:0.
Учрашув якунигача Каримов ва Тожиевнинг хавфли зарбалари ёдда қолди. 2:0 ҳисобидаги ғалаба 2-ўрин учун курашни давом эттириш имконини қолдирди.
"ПАХТАКОР" - "ОЛМАЛИҚ" - 2:0 (1:0)
9 ноябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 11067 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, Б.Қодиров, А.Қўлдошев.
Назоратчи: И.Шарипов.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Тожиев, Алижонов, Гриффитс (Аҳмедов, 88), Искандеров, Безерра, Каримов (Иброҳимов, 90), Канюк (Яхшибоев, 56), Сергеев.
"Олмалиқ": Абдулов, Ҳожиакбаров, Жўраев, Григалашвили (Полвонов, 46), Норбеков, Тўраев, Ғуломов (Рихсибоев, 46), Бердимуродов, Йелич, Касминин, Мухторов.
Голлар: Симич, 23 - 1:0. Сергеев, 65 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Тўраев, 17. Рихсибоев, 67. Козак, 72. Мухторов, 84.