Клуб янгиликлари

Карлес Пуйоль "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди

Клуб янгиликлари

"Барселона" ва жаҳон футболи афсоналаридан бири Карлес Пуйоль "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди.

Осиёдаги энг машҳур стадионлар рўйхатига киритилган "Пахтакор" стадионида клуб раҳбарияти Пуйолни кутиб олди. Унга клуб ва стадион ҳақида маълумотлар берилди. Эслатиб ўтамиз, ЎФФ томонидан ФИФАнинг махсус лойиҳаси асосида Тошкентга келган Карлес Пуйоль бугун "Пахтакор" ва "Олмалиқ" ўртасидаги учрашувдан аввал ишқибозларга совғалар улашиб, ўйинни стадионда томоша қилади.