28-турда "Пахтакор" ёшлари қийин кечган учрашувда "Олмалиқ"дан 3:2 ҳисобида устун келишди.
Илк хавфли ҳужумдаёқ жамоамиз ҳисобни очди. Маҳмудҳожиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Ҳакимов унумли фойдаланди. Меҳмонлар 35-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасидан мувозанатни тиклашди. Жасур Умаров шундай вазиятда Эргашевни доғда қолдирди.
Иккинчи бўлим бошида ҳужумга зўр берган ёшларимиз Маҳмудҳожиевнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга ўтишди. Орадан 11 дақиқа ўтгач, "Олмалиқ" ижросидаги жарима зарбасидан сўнг Азмиддинов автогол муаллифига айланди. Муҳим ғалаба келтирган гол 81-дақиқада пенальтидан урилди. Маҳмудҳожиев дарвозабоннинг қўполлик ишлатгани сабабли белгиланган жарима зарбасини аниқ амалга оширди. Шу тариқа чемпионат тугашига икки тур қолганда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ҳисобидаги очколар тенглашди.
"ПАХТАКОР" - "ОЛМАЛИҚ" - 3:2 (1:1)
8 ноябрь. Тошкент. "Жар" стадиони.
Ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: И.Шарипов.
"Пахтакор": Эргашев, Ж.Юсупов (Г.Аҳмедов, 85), Азмиддинов, Талхатов, Н.Йўлдошев, Аҳмадов, Синдаров, Жўраев (Эркинов, 76), Нуруллаев (Акопов, 90+4), Маҳмудҳожиев (Қудратиллаев, 87), Ҳакимов.
"Олмалиқ": Тўраев (Зиёвиддинов, 46), Содиқов, Алакулов, Суюнов, Д.Юсупов, Набиев, Ш.Умаров, Имомов (Рашидов, 63), Абдуҳамидов (Раҳматиллаев, 86), Мирюсупов, Ж.Умаров.
Голлар: Ҳакимов, 3-пен - 1:0. Ж.Умаров, 35-пен - 1:1. Маҳмудҳожиев, 57 - 2:1. Азмиддинов, 68-авт - 2:2. Маҳмудҳожиев, 81-пен - 3:2.
Огоҳлантиришлар: Суюнов, 2. Алакулов, 32. Талхатов, 34. Азмиддинов, 42. Ш.Умаров, 56. Зиёвиддинов, 80. Ж.Умаров, 88.