Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Олмалиқ". Учрашув превьюси

Клуб янгиликлари

9 ноябрь куни олий лига 28-турида "Пахтакор" Тошкентда "Олмалиқ" билан майдонга тушади.

Мазкур ўйин жамоамиз учун жорий мавсумдаги сўнгги уй беллашувига айланади. Шу сабабли футболчиларимиз мухлисларни хурсанд этишга астойдил ҳаракат қилишади.

Жамоалар миллий чемпионатларда ўзаро 19 учрашувда тўқнаш келишган. "Пахтакор" ҳисобида 13 ғалаба, 2 дуранг ва 4 мағлубият мавжуд. Рақиб дарвозаси 28 бор ишғол этилиб, 12 тўп ўтказиб юборилган. Тошкентдаги ўйинларда 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган.

Сиз ушбу учрашувга ташриф буюриб, кўплаб совғаларга эга чиқиш ва уларни жаҳон футболи афсонаси, “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйолдан қабул қилишингиз мумкин. У ишқибозларга футбол тўплари ва футболкаларни тақдим этади.

Шунингдек, сиз жамоаларнинг кескин тўқнашувидан ташқари 2та "IPhone 7 32 GB" телефони ва 3 дона "Артел" телевизорларига эга бўлиш имкониятини қўлга киритасиз. Ўйиннинг танаффус пайти ва учрашув якунлангандан сўнг ўтказиладиган акцияда чипта ва абонемент соҳиблари иштирок этишади.

Ўйинни Аҳрол Рисқуллаев бошқаради. У олий лигада илк марта жамоамиз иштирокидаги учрашувда ишлайди.

"ПАХТАКОР" - "ОЛМАЛИҚ"
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент), Бобур Қодиров (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Элёр Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов.

Учрашувдан аввал ишқибозлар учун кўнгилочар дастур ташкил этилади. 9 ноябрь, пайшанба куни 16:00да бошланадиган дастурдан сўнг жамоалар майдонга тушиб, 17:00да ўйинни бошлаб беришади.