Жиззахдаги беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи учрашув ҳақида фикрларини билдирди.
- Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятларни голга айлантира олмадик. 3-4 хавфли вазиятда ноаниқ зарба бердик. Сергеев бўлим охирида гол уриши зарур эди. Рақибга эса кўп имкон берганимиз йўқ. Уларда дарвоза томон берилган саноқли зарбаларни кўрдик. Мезбонлар дарвозабони яхши ўйнаганини таъкидлаган бўлардим. У жамоасини бир неча ҳолатларда қутқарди.
Бизга бу ўйинда ғалаба жуда керак эди ва курашлар остида ўтган учрашувда ютишни уддаладик. Шу билан бирга бундан анча яхши ўйин кўрсатишга қодирмиз. Майдон ҳар икки жамоага чиройлироқ ўйнашга имкон бермади ва натижада кўплаб хатоларни кўрдик, - деб таъкидлади Шота Арвеладзе.