27-турда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни кескин учрашувда кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Ўйин давомида тўпни назорат қилишда катта устунлик жамоамиз тарафида бўлди. 6-дақиқада Канюк боши билан тўпни ноаниқ йўллади. Тўрт дақиқа ўтгач, мезбонлар кутилмаган хатодан фойдалана олишмади. Рашидов қулай вазиятдан тўпни дарвозага йўллай олмади. 18-дақиқада Безерранинг тўп оширишидан сўнг Тожиев боши билан тўпни дарвозага киритишга уринди, аммо тўп тўсин устидан ўтиб кетди. Бўлим якунида Сергеев жуда қулай вазиятда мўлжални тўғри олмади.
Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни янада оширган "Пахтакор" ҳисобни очди. 60-дақиқада Гусейнов жарима майдонида Симичга нисбатан қўполлик ишлатди. Белгиланган пенальтидан Сергеев унумли фойдаланди. У дарвозабонни чалғитиб, тўпни ўзидан ўнг тарафга йўллади - 0:1.
Қолган вақт ичида дарвозаларга зарбалар кўп берилмади. Безерранинг аниқ уриниши гол билан тугашига мезбонлар посбони ажойиб сейви билан йўл қўймади. Жиззахда ғалаба қозонган "Пахтакор" Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттиради.
"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
3 ноябрь. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 2350 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов.
Назоратчи: А.Попов.
"Сўғдиёна": М.Абдуллаев, Қулматов, Исроилов, Орипов, Санжар Рашидов, Қобилов, Достонов, Баҳодиров (И.Абдуллаев, 63), Валижонов (Эминов, 46), Қаҳҳоров, Гусейнов.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Тожиев, Алижонов, Исматуллаев, Искандеров (Аъзамов, 90+1), Безерра, Нуруллаев (Яхшибоев, 46), Канюк (Каримов, 70), Сергеев.
Гол: Сергеев, 62-пен - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Орипов, 21. Валижонов, 26. Қобилов, 57. М.Абдуллаев, 58. Гусейнов, 61. Исматуллаев, 66. Қулматов, 83.