Футбол академиямиз тарбияланувчилари Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг йирик муваффақиятига ёрдам беришди.
Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида терма жамоамиз Тожикистонда учрашувларда иштирок этмоқда. Шри-Ланкага қарши ўтган биринчи турда Александр Мочинов шогирдлари 10:0 ҳисобида зафар қучишди. Саралаш ўйинларига клубимиздан Иброҳим Йўлдошев, Жасур Раҳимов, Жасур Эрмаматов, Асадбек Собиржонов ва Бобур Асқаров таклиф этилган.
Шри-Ланкага қарши Йўлдошев ва Асқаров асосий таркибда, қолган футболчиларимиз захирадан майдонга тушишди. Умид қиламизки, навбатдаги ўйинларда ҳам тарбияланувчиларимиз ёшлар термаси ғалабаларига ҳисса қўшишади.