27-турда "Пахтакор" ёшлар жамоаси Жиззахда "Сўғдиёна"дан 3:0 ҳисобида устун келди.
Ўйин ёшларимизнинг тўлиқ устунлиги остида кечди. Буни Станислав Кудряшов шогирдлари ҳисобда акс эттиришди. Кетма-кет кескин ҳужумлар ташкил этган "Пахтакор" 25-дақиқада ҳисобни очди. Бурчак зарбасидан сўнг Маҳмудҳожиев тўпни боши билан Синдаровга оширди. Собит эса яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди - 0:1.
Иккинчи гол 48-дақиқада урилди. Аҳмадов икки рақибни алдаб ўтди ва унинг тўп оширишидан сўнг Маҳмудҳожиев боши билан дарвозани ишғол қилди. Учрашувга якуний нуқтани Нодир Йўлдошев қўйди. У 78-дақиқада 30 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасидан учинчи голни урди - 0:3. "Пахтакор" ёшлар жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда.
"СЎҒДИЁНА" - "ПАХТАКОР" - 0:3 (0:2)
Ҳакам: Дилшод Каримов (Тошкент).
"Сўғдиёна": Исомиддинов (Ш.Абдуллаев, 46), Мирзаев (С.Ёқубов, 88), Яҳёев, Жабборов (Д.Абдуллаев, 24), Акбаров (Ҳайитбоев, 70), Д.Орипов, Саҳоб Рашидов (Холбеков, 49), Орифов, И.Қодиров (Собиржонов, 81), Суярқулов, Ўринов.
"Пахтакор": Эргашев, Г.Аҳмедов (И.Йўлдошев, 75), Азмиддинов, Талхатов, Н.Йўлдошев (Ж.Ёқубов, 84), Аҳмадов (Акопов, 77), Саидазимов (Жўраев, 84), Синдаров, Иброҳимов (Эркинов, 86), Маҳмудҳожиев (Қудратиллаев, 84), Ўринбоев.
Голлар: Синдаров, 25 - 0:1. Маҳмудҳожиев, 48 - 0:2. Н.Йўлдошев, 78 - 0:3.
Огоҳлантиришлар: Жабборов, 19. Ўринбоев, 32. Саидазимов, 67. Мирзаев, 69. Суярқулов, 70. Ўринов, 76.