Жаҳон футболи афсонаси, “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйоль 9 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюради.
Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони, "Барселона" сафида бир неча марта ЕЧЛ ва Испания чемпионлигига эришган Карлес Пуйоль 9 ноябрь куни Тошкентга ташриф буюради.
Сентябрь ойида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФФ Ижроқўми аъзоси ва "Пахтакор" ФК президенти Бобур Шодиев Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашганди. Унда юртимизда футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистонга таклиф қилишда ФИФАдан амалий ёрдам сўралганди. Пуйолнинг мамлакатимизга ташрифи шахсан ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилмоқда.
Карлес Пуйоль "Пахтакор" ва "Олмалиқ" учрашувига ташриф буюради. Ўйингача ёш футболчилар учун мастер-класс ташкил этилади.
"Пахтакор" барчани 9 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида ўтказиладиган "Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашувига таклиф этади. Ўйин соат 17:00да бошланади.