Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашуви 9 ноябрда ўтказилади

Клуб янгиликлари

ПФЛ олий лиганинг 28-тур учрашувлари санасини ўзгартирди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БААга қарши 14 ноябрда ўтказиладиган ўртоқлик ўйини муносабати билан 28-тур беллашувлари олдинроқ ўтказиладиган бўлди. Унга кўра, "Пахтакор" Тошкентда "Олмалиқ"ни 9 ноябрь куни қабул қилади. Аввалги тақвим бўйича учрашув 17 ноябрга белгиланганди.