"Бунёдкор" билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Анча қийин ўйин бўлди. Иккинчи даврада "Бунёдкор" энг кўп очко тўплашга муваффақ бўлган жамоа эди. Улар ҳали мағлубиятга учрашмаганди. Икки кучли жамоа тўқнашганда мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишади. Бугун биз яхшироқ ўйнадик. Биринчи бўлимда рақибда қарши ҳужумда иккита яхши вазият бўлди. Иккинчи бўлимда эса Лобанов бирор марта сакрагани йўқ. Биз кўплаб имкониятларни яратдик, гол уриш учун интилдик.
Натижа фақат мен туфайли яхшиланмади. Клубда кўп нарса ўзгарди. Мен бундан ҳам кўпроғини истайман. Шундай оғир ўйинларда ғолиб бўлишни хоҳлайман. Рақибдан кўпроқ гол уришни ва ғалаба қозонишни истайман. Биз доим охиригача курашишимиз лозим. Жамоам шунга интилади.
Ҳакамлар ҳақида нима дейишим мумкин? Футболда ҳамма адашади - ўйинчилар, мураббийлар ва ҳакамлар ҳам. Бизнинг зараримизга ҳам хатолар бўлди. Иккинчи даврада жами беш тўғри голимизни ҳисоблашмади. Хато ҳаммада бўлади. Фақат доимо ривожланиб, олдинга қадам ташлаш учун интилиш керак, - деб таъкидлади Арвеладзе.