Америкалик телеижодкорлар "Пахтакор" клуби ва стадионига ташриф буюришди.
Режиссёр Брайн Сонг ва тасвирчи Дада Шикако "Пахтакор" стадионига ташриф буюриб, "Пахтакор-79" жамоаси ва афсонавий футболчи Михаил Ан ҳақида ҳужжатли фильм яратиш учун зарур тасвирларни тўплашди. Футболчининг ўғли ва бугунги кунда акаедмиямизнинг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларидан иборат жамоасини бошқараётган Дмитрий Ан, 1979 йил авиаҳалокатда вафот этган мураббий Идгай Тазетдиновнинг рафиқаси Алла Тазетдинова, "Пахтакор" шарафини муваффақиятли ҳимоя қилган Азамат Абдураимов ҳам суратга олиш жараёнида иштирок этиб, интервью беришди.
Меҳмонлар стадион билан танишиб, клуб тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Интервьюларнинг асосий қисми 1979 йилги ҳалокатда вафот этган жамоага қаратилди. Ижодкорларни академия фаолияти ёқимли ажаблантирди. Ҳужжатли фильм тайёр бўлгач, уни сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этамиз.