Бухородаги учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
Шота АРВЕЛАДЗЕ: - Ўйлашимча, қизиқарли футбол кўрдик. Мухлислар чиройли муҳит ҳосил қилишди ва бундай ҳолатда ўйнаш ёқимли. Фақат майдон яхши ўйнашимизга мушкуллик туғдирди. Йигитлар бугун жуда яхши ҳаракат қилишди. Иккита гол урдик, яна бир голимиз инобатга олинмади.
Аҳмедов, Аъзамов ва Гриффитс жароҳат сабабли майдонга тушмади. Ҳошимовда ҳам енгил шикаст борлиги учун Бухорога келмади.
Мезбонлар тўпни узоқ масофага етказиб бериб, кескин ҳужумлар уюштиришга интилишди. Биз буни кутгандик ва шунга яраша ҳимояда бехато ўйнашга уриндик. Йигитлар буни анча яхши уддалашди.
Олдинда бизни қийин ва финалга тенг ўйинлар кутмоқда. Тўрт беллашув аҳамияти жуда муҳим. Ҳар бир ҳолат барчасини ўзгартириб юбориши мумкин.
Жамоа курашишга ўрганмоқда. Баъзи ўйинлар шунга мажбур қилади. Имкон қадар барчасига тайёр туриш лозим.