Клуб янгиликлари

Бухорода ғалаба

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" 25-турда Бухорода 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Мезбонлардан Нагаевнинг уринишини Лобанов бартараф этгач, ташаббус "Пахтакор" томонига ўтди. Сергеевнинг боши билан берган зарбаси тўсинга тегиб қайтган бўлса, бир вазиятда Искандеров оширган тўпга ҳеч ким улгурмади. 32-дақиқада Безерра жарима майдонида йиқитилгач белгиланган пенальтидан Сергеев унумли фойдаланди - 0:1.

Иккинчи бўлимда мезбонлар ҳам бир қатор кескин ҳужумлар ташкил этишди. Нагаев ва Ваҳобовнинг аниқ зарбаларидан сўнг тўпни Лобанов қайтарган бўлса, Қаҳрамоновнинг уриниши салгина ноаниқ чиқди. Бўлим охирларида жамоамиз қарши ҳужумларда бир неча имкониятларни юзага келтирди. Яхшибоев оширган тўпни хотиржамлик билан дарвозага йўллаган Безерра "Пахтакор"нинг 2:0 ҳисобидаги ютуғини таъминлади.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:1)
21 октябрь. Бухоро. "Бухоро СМ" стадиони. 18138 томошабин. 
Ҳакамлар: Ш.Қосимов - 7,0. Т.Галеев - 6,0. А.Пўлатов - 7,5.
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Голлар: Сергеев, 34-пен - 0:1. Безерра, 90+1 - 0:2.
"Бухоро": Турсунбоев, Исмоилов, Филипосян, Баенко, Омонов (Пасичник 81), Ҳасанов, Қуттибоев (Алланиёзов, 53), Шихов, Вайцер, Қаҳрамонов, Нагаев (Ваҳобов, 67).
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Тожиев, Симич, Алижонов, Исматуллаев, Искандеров, Безерра, Нуруллаев (Яхшибоев, 81), Канюк (Каримов, 70), Сергеев (Ҳакимов, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Симич, 26. Филипосян, 33. Сергеев, 45. Ҳасанов, 66. Баенко, 81.