Клуб янгиликлари

Ёшлар лигаси: "Бухоро" - "Пахтакор" 4:0

Клуб янгиликлари

25-турда ёшлар жамоамиз "Бухоро"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Таркибда бир қатор йўқотишларга дуч келган "Пахтакор" ёшлари биринчи бўлимда гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Акопов ва Ғанихоновнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар тажрибали футболчилар ёрдамида ўйинни ўзгартиришди. Тўраевнинг дубли, Янгиев ва Муҳиддинов киритган тўплар майдон эгаларига 4:0 ҳисобида ғалаба келтирди.

26-турда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ёшлари ўзаро тўқнаш келади.

"БУХОРО" - "ПАХТАКОР" - 4:0 (0:0)
Ҳакам: Исҳоқ Иброҳимов (Нукус).
"Бухоро": Худоёров (Насимов, 46), Пасичник, Жумаев, Тўраев, Б.Ҳасанов (Янгиев, 65), Умуров (Зайниддинов, 74), Пиримов (Неъматов, 46), Дилмуродов, Н.Ҳасанов (Каримов, 83), Холиқов (Муҳиддинов, 70), А.Жўраев (Шодмонов, 83).
"Пахтакор": Эргашев, Н.Йўлдошев, Эрмаматов, Талхатов, Г.Аҳмедов (Бозоров, 78), Р.Жўраев, Акопов (Ғуломназаров, 82), Саидазимов (Ҳамиджонов, 79), Аҳмадов (И.Йўлдошев, 46), Синдаров, Ғанихонов.
Голлар: Тўраев, 52 - 1:0. Янгиев, 67 - 2:0. Муҳиддинов, 77 - 3:0. Тўраев, 88 - 4:0.
Огоҳлантиришлар: Пиримов, 35. А.Жўраев, 45. Пасичник, 57. Эрмаматов, 62. Синдаров, 73. Янгиев, 86.