Муҳим учрашувга тайёргарлик кўраётган жамоамиз бугун "Жар" стадионида машғулот ўтказди. Одатдагидек, дастлаб кундалик машқларни бажарган футболчилар кейин мураббийлар штаби томонидан навбатдаги беллашув учун ҳозирланган махсус жиҳатлар устида ишлашга ўтишди.
Ўйинчилар қизишиб олишгач, қисқа пайт югуриш, ундан сўнг тўп билан ишлаш машқлари бажарилди.
Футболчилар машғулотда бор кучлари билан ишлашга уринишди. Камолиддин Тожиев ҳар доимгидек ўзини аягани йўқ. Шота Арвеладзе эса машғулотда тегишли кўрсатмалар бериб, ўйинчилар ҳаракатини диққат билан кузатиб борди.