Клуб янгиликлари

"Бухоро" - "Пахтакор". Учрашув превьюси

Клуб янгиликлари

21 октябрь куни олий лига 25-тур доирасида "Пахтакор" Бухорода меҳмон бўлади.

Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган совринли ўринлар учун курашни давом эттираётган икки жамоа ўртасидаги ўйин катта аҳамият касб этади. Жамоалар таркибида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.

Олий лигада томонлар 49 беллашувда майдонга тушишган. "Шерлар" 34 ўйинда ғалаба қозониб, 9 учрашувда дуранг ўйнашган. 6 баҳс бухороликлар муваффақияти билан якунланган. Рақиб дарвозасига 105 гол урилиб, 34 тўп ўтказиб юборилган. Энг йирик ғалабамиз 2005 йил 8:0 натижаси билан қайд этилган.
Бухорода ўтган 24 учрашувда кўрсаткичларимиз 12 ғалаба, 7 дуранг ва 5 мағлубиятдан иборат.

Ўйинда Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди. Олий лигада у "Пахтакор" иштирокидаги 10 учрашувни бошқарган. Жамоамиз ўша беллашувларда 7 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубиятни қайд этган. Бухорода ўтган мавсум 0:0 ҳисобида тугаган ўйинда ҳам Қосимов ишлаганди. Жорий мавсум у "Қизилқум" ва "Металлург"га қарши учрашувларимизни бошқарди. Ҳар икки ўйин жамоамиз ютуғи билан якунланган.

"БУХОРО" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Исҳоқ Ибрагимов (Нукус).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
ПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

"Бухоро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 21 октябрь, шанба куни 17:00да "Бухоро СМ" стадионида бошланади.