"Пахтакор" "Бухоро" билан ўтадиган 25-тур учрашувига ҳозирлик кўришга киришган.
Шанба куни бўладиган беллашувга тайёргарлик жараёни душанба кунидан бошлаб юборилди. Мураббийлар штаби бошчилигида футболчилар навбатдаги ўйинларга ҳозирлик кўришга киришган. Асосий таркиб аъзолари машғулотларда фаол иштирок этишмоқда. Қолган учрашувларнинг аҳамияти жуда юқори бўлгани сабабли футболчилар масъулиятни ҳис этган ҳолда юқори даражада тайёргарлик кўришга ҳаракат қилишмоқда. Олий лиганинг 25-турида "Пахтакор" 21 октябрь, шанба куни "Бухоро" меҳмони бўлади. Ҳар икки жамоа айни пайтда Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган поғоналарни эгаллашга даъвогар бўлиб турибди.