Клуб янгиликлари

"Омадли мухлис" акциясида навбатдаги ғолиблар аниқланди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюрган мухлислардан 5 нафари акцияда совғалар соҳибига айланишди.

"Омадли мухлис" акциясида бу сафар ишқибозлар 2 "iPhone 7 32 GB" ва 3 дона "Артел" телевизорини ютиб олиш имкониятига эга бўлишди. Ғолиблар ва уларнинг чипта рақамлари билан танишинг:

Болибек Жумаев 0015358 (телефон)
Акмал Элмуродов 0145990 (телефон)
Машҳура Муҳаммаджанова 0152780 (телевизор)
Азим Абдукаримов 0153035 (телевизор)
Жавоҳир Мухторов 0148485 (телевизор)

Омадли мухлисларни акциямизда ғолиб бўлишгани билан табриклаймиз.