"Қўқон-1912" билан учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйлашимча, ҳар икки жамоа яхши ўйин намойиш қилди. Биринчи бўлимда рақиб бир неча вазиятлар яратди ва бизни босимда ушлаб турди. Биз ташаббусга эришиб, гол урдик ва хотиржам ўйнашга ўтдик. Иккинчи бўлимда биз кўпроқ имкониятлар содир этдик. Иккинчи голни урдик. Шундан сўнг бир неча вазиятлардан фойдалана олмадик. Яна тўп киритишимиз мумкин эди. Умуман олганда, ўйинимизни яхши ташкил қилдик. Бу осон кечмаган беллашувда бизни ғалаба сари етаклади.
Рақибнинг жуда яхши ўйнаганини эътироф этаман. Уларда яхши жамоа бор. Сидиқов майдонда олдиндан ўқиш қийин бўлган ишларни уддалай олади.
Таркибда ўзгаришлар қилдик. Симич ва Гриффитс жароҳат сабабли дам олди. Алижонов машғулотларда ўзини яхши кўрсатгани учун унга имкон беришга қарор қилдик, - деб айтиб ўтди Шота Арвеладзе.