24-турда "Пахтакор" ёшлар жамоаси иккинчи ўринда бораётган "Қўқон-1912" билан дурангга имзо чекди.
Ёшларимизни таъқиб қилиб келаётган қўқонликларга қарши учрашувда футболчиларимиз кўплаб қулай имкониятларни юзага келтиришди, аммо улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйишди. Биринчи бўлим бошида Аҳмадовнинг голига тайм охирида Баратов жавоб қайтарди. 54-дақиқада Йўлдошев боши билан аниқ зарба бериб, жамоамизни олдинга чорлади. Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганда Маликжонов беллашувнинг дуранг натижа билан якунланишини таъминлаган тўпни киритди. Шу тариқа Станислав Кудряшов шогирдлари таъқибчилар билан уч очколик фарқни сақлаб қолишди.
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" - 2:2 (1:1)
Голлар: Аҳмадов, 2 - 1:0. Баратов, 45 - 1:1. Н.Йўлдошев, 54 - 2:1. Маликжонов, 78 - 2:2.
"Пахтакор": Эргашев, Н.Йўлдошев, Талхатов, Асқаров, Эрмаматов, Аҳмадов (Г.Аҳмедов, 83), Синдаров, Саидазимов (Ғанихонов, 80), Саъдиллаев (Розиев, 88), Иброҳимов (Собиржонов, 76), Ўринбоев.
"Қўқон-1912": Рибкин, Баратов (Мўминов, 90), Авилов, Раҳмонов (Абдубаннонов, 59; Исоқов, 89), Мелиқўзиев, Раҳимов (Тўхтасинов, 67), Охунжонов, Маматхўжаев, Маликжонов, Мухторов (Аҳмаджонов, 46), Содиқжонов (Тўлашев, 46).
Огоҳлантиришлар: Ўринбоев, 22. Саъдиллаев, 52.