Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" ўйинида қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг!

Клуб янгиликлари

14 октябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 24-тур ўйинида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Мазкур учрашувга ташриф буюриб, сиз жамоаларнинг кескин тўқнашувидан ташқари 2та "IPhone 7 32 GB" телефони ва 3 дона "Артел" телевизорларига эга бўлиш имкониятини қўлга киритасиз. Ўйиннинг танаффус пайти ва учрашув якунлангандан сўнг ўтказиладиган акцияда чипта ва абонемент соҳиблари иштирок этишади.

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" ўртасидаги учрашув 14 октябрь куни 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталар стадион кассаларида жума кунидан 10 ва 20 минг сўмдан сотувга чиқарилади.

kassa.uz сайтидаги қуйидаги ҳавола орқали чипталарни электрон тарзда харид қилишга ўтишингиз мумкин: