Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида голсиз дуранг

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" бугун "Олмалиқ" билан назорат учрашувида майдонга тушди.

Юзага келган танаффусда футболчиларни ўйин амалиётига эга бўлиши учун ўтказилган беллашувда мураббийлар штаби ихтиёрларида бўлган барча ўйинчиларга имкон беришди. Жамоалар бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди, аммо ўйинда ҳисоб очилмади. Суюнов Йеличнинг пенальтидан тепган тўпини қайтарган бўлса, рақиб дарвозабони Зиёвуддинов бир қатор ҳолатларда жамоасини голдан қутқарди.

"ПАХТАКОР" - "ОЛМАЛИҚ" 0:0
"Пахтакор": Э.Суюнов, Козак, Тожиев, Аъзамов, Алижонов, Гриффитс (Исматуллаев, 9), Искандеров (Ҳошимов, 90), Безерра, Нуруллаев (Каримов, 46), Яхшибоев (Аҳмедов, 75), Сергеев (Ўринбоев, 72).
"Олмалиқ": Зиёвуддинов, Бердимуродов, Косминин (А.Суюнов, 58), Йелич (Мирюсупов, 63), Магеррамов, Жўраев, Тўраев (Ғуломов, 35), Умаров, Рихсибоев, Клишин (Мухторов, 20), Полвонов.