Чоршанба куни футболчилар "Жар" стадионида машғулотлар бажаришга киришишди.
Терма жамоалари сафига йўл олган Марко Симич ва Гиди Канюкдан ташқари барча ўйинчилар чемпионатнинг навбатдаги учрашувларига тайёргарлик кўришни бошлаб юборишди. Жароҳатланган футболчилар - Жавоҳир Соҳибов ва Станислав Андреев якка тартибда махсус тикланиш жараёнини ўташмоқда.
Олий лигада кейинги беллашувни "Пахтакор" 14 октябрь куни Тошкентда "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўтказади.