Жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан Станислав Андреев ва Жавоҳир Соҳибов тикланиш машқларини бошлашди.
Ҳар икки футболчи якка тартибда шуғулланишни бошлаб юборди. Андреев терма жамоанинг Эронга қарши ўйинида, Соҳибов эса мавсум бошланиши арафасида "Бухоро" билан назорат беллашувида жиддий жароҳат олганди. Тўлиқ тикланиб олгач, улар кейинги мавсумдан жамоамизга ёрдам беришлари кутилмоқда.