"Навбаҳор" билан учрашувдан кейин футболчиларга икки кунлик таътил берилди.
Чоршанба куни жамоа олий лиганинг навбатдаги ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборади. Марко Симич ва Гиди Канюк Черногория ҳамда Исроил терма жамоасидан клуб ихтиёрига жаҳон чемпионати саралаш беллашувларидан кейин қайтиб келади.
Навбатдаги расмий ўйин 14 октябрь куни Тошкентда олий лига 24-тур доирасида "Қўқон-1912"га қарши ўтказилади.