23-турда жамоамиз "Навбаҳор"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Биринчи бўлимда ўйинни асосан жамоамиз назорат қилди, аммо мезбонлар қарши ҳужумда хавфли вазиятлар яратишди. Турғунбоев ва Аҳмедовнинг аниқ уринишларини Лобанов бартараф этди. "Пахтакор"рақиб жарима майдонига яқин ҳудудда ҳаракат қилди, аммо мезбонлар ҳимояда ишончли ўйнашди.
Иккинчи бўлимда "Навбаҳор" икки марта қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Ғофуров ва Аҳмедовнинг голлари мезбонларга 2:0 ҳисобида ғалабани тақдим этди. Шу тариқа "Пахтакор"нинг 9 учрашувдан мағлубиятсиз серияси узилиб қолди.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (0:0)
1 октябрь. Наманган. "Марказий" стадион. 9206 томошабин.
Ҳакамлар: И.Танташев – 8,5. Ҳ.Шодмонов – 8,4. А.Қўлдошев – 8,4.
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
"Навбаҳор": Ҳамроев, Ғофуров, Комилов, Меҳмонов, Станоевич, Ўрунов, Жабборов, Алиев, Қиличев (Махситалиев, 80), Турғунбоев (Бойдедаев, 90), Р.Аҳмедов (Йованович, 75).
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Аъзамов, Симич, Ҳошимов, Гриффитс, А.Аҳмедов (Искандеров, 76), Нуруллаев (Иброҳимов, 65), Безерра, Канюк (Ҳакимов, 84), Сергеев.
Голлар: Ғофуров, 57 - 1:0. Р.Аҳмедов, 73 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Безерра, 36. Ғофуров, 44. Станоевич, 54. Қиличев, 80. Ҳамроев, 82.