11 август куни 1979 йил авиаҳалокатга учраган жамоамиз вакилларини ёдга олиш тадбирлари ўтказилади.
Машъум ҳалокатнинг 37 йиллиги муносабати билан сешанба куни соат 9:00да "Пахтакор" стадиони ҳудудидаги ёдгорлик олдида тўпланиб, ҳалок бўлганлар хотираси эсланади. Кейин эса "Боткин" қабристонига йўл олинади. Кун давомида жамоа аъзолари хотирасини ёдга олувчи яна турли тадбирлар ўтказилиши мўлжалланган.