23-турда ёшлар жамоаси "Навбаҳор"дан 3:1 ҳисобида устун келди.
Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлган Станислав Кудряшов шогирдлари тез орада ҳисобни очишди. Ўринбоев аниқ зарбаси билан жамоамизни олдинга олиб чиқди. 42-дақиқада Георгий Аҳмедов ўртадаги фарқни иккитага оширди.
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар Хурсановнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди. Бунга эса 68-дақиқада Ўринбоев дубли билан жавоб қайтарди. Ғалабага дарвозабон Эргашев муносиб ҳисса қўшди. У 80-дақиқада Хурсановнинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди.
"Пахтакор" ёшлари 23 ўйиндан сўнг 47 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда.
"НАВБАҲОР" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:2)
30 сентябрь. Тўрақўрғон. "Ёшлик" стадиони.
Ҳакам: Даулетбой Жалимов (Тошкент вилояти).
"Навбаҳор": Омонов (Обиджонов, 46), Олимжонов, Сиддиқжонов, Нажмиддинов, Ҳамидов (Абдуллаев, 55), Аҳмадалиев, Тошмирзаев, Хурсанов (Турғунбоев, 82), Ғуломов, Алибоев (Гаппаров, 63), Нишонбоев.
"Пахтакор": Эргашев, Юсупов (И.Йўлдошев, 68), Асқаров, Эрмаматов, Н.Йўлдошев, Саидазимов, Г.Аҳмедов, Синдаров, Собиржонов (Нишонов, 86), Саъдиллаев (Қудратиллаев, 69), Ўринбоев (Ғанихонов, 90+2).
Голлар: Ўринбоев, 10 - 0:1. Г.Аҳмедов, 42 - 0:2. Хурсанов, 49 - 1:2. Ўринбоев, 68 - 1:3.
Фойдаланилмаган пенальти: Хурсанов, 80 (дарвозабон).
Огоҳлантиришлар: Г.Аҳмедов, 25. Синдаров, 31. Юсупов, 31. Алибоев, 31. Аҳмадалиев, 61. Саидазимов, 78. Эрмаматов, 79. И.Йўлдошев, 84.