"Машъал" билан учрашув қаҳрамонларидан бирига айланган Гиди Канюк ўйин ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Биз яхши жамоага қарши ўйнадик. Биринчи бўлимнинг ўзида 2 гол урдик ва яна 2 голимиз хато туфайли ҳисобга олинмади. Иккинчи бўлимда натижадан салгина хотиржамликка берилдик, лекин ғалаба учун курашишда давом этдик.
Жамоага ёрдамим тегаётганидан хурсандман. Биз айнан шундай руҳда давом этишни истаймиз. Ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганимизни ҳис қиляпман. Ҳозир кейинги беллашув тўғрисида ўйлаяпмиз.