"Машъал" билан учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Бугун рақиб анча жиддий бўлганини таъкидлаб ўтмоқчиман. "Машъал" жамоаси ҳимояда анча тартибли ўйнайди ва кам гол ўтказиб юбормоқда.
Биз биринчи голни киритганимизда ҳам ўйиндан ташқари ҳолат йўқ экан. Агарда ўша гол ҳисобланганда, таблода 3:0 порлаб турарди. Бу эса ўйин тақдирини ҳал этишимизни осонлаштирарди. Гол ўтказганимиздан кейин яна ҳушёр ўйнашга қайтдик. Тиғиз тақвим туфайли озроқ чарчоқ сезилди.
Ҳар доим яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Янада кучайишни, янада кучлироқ ўйнаш йўлларини излаяпмиз. Бу йўлда бизга мухлислар ҳам ёрдам беришмоқда. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда янада кўпроқ мухлислар ташриф буюришади, - деб таъкидлади Шота Юстинович.