Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 Warning: Division by zero in /var/www/vhosts/pakhtakor.uz/httpdocs/fcpakhtakor/includes/functions.php on line 218 «ПАХТАКОР» Футбол клуби

Клуб янгиликлари

Кетма-кет тўртинчи ғалаба: "Пахтакор" - "Машъал" 3:1

Клуб янгиликлари

19-турнинг кечиктирилган ўйинида жамоамиз "Машъал"дан 3:1 ҳисобида устун келди.

Ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлаган "Пахтакор" 12-дақиқада ҳисобни очди. Нуруллаевнинг тўп оширишидан кейин дарвозабон билан яккама-якка чиққан Сергеев ўзининг мавсумдаги 10-голини урди - 1:0.
Биринчи бўлим охирларида Симич яна тўп киритди. У Канюкнинг жарима зарбасидан етказиб берган тўпини боши билан рақиб дарвозасига аниқ жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар Абдураимовнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди. Ўйинга якуний нуқтани Канюк қўйди. Рақиб футболчиларини алдаб ўтган Гиди узоқ масофадан Илёсовни доғда қолдирди ва "Пахтакор" учун биринчи тўпини киритди. Шу тариқа жамоамиз кетма-кет тўртинчи ғалабасини нишонлади.

"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ" - 3:1 (2:0)
26 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 4230 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, А.Цапенко, А.Снетков.
Назоратчи: А.Попов.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Алижонов, Аҳмедов (Юсупов, 75), Исматуллаев, Безерра (Яхшибоев, 90), Нуруллаев (Иброҳимов, 80), Канюк, Сергеев.
"Машъал": Илёсов, Шойқулов, Бегимқулов, Раҳмонов, Шодмонов (Камолов, 67), Агалиев, Абдураимов, Олимов, Шайманов (Қосимов, 46), К.Тўраев (З.Тўраев, 77), Муртазоев.
Голлар: Сергеев, 12 - 1:0. Симич, 39 - 2:0. Абдураимов, 53 - 2:1. Канюк, 86 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Бегимқулов, 28. Қосимов, 49. Шойқулов, 66. З.Тўраев, 83.