19-турнинг кечиктирилган беллашувида ғалаба
қозонган ёшлар жамоаси турнир жадвали пешқадамига айланди.
Учрашув асосан тенг курашлар остида кечди.
Меҳмонлар юзага келтирган икки хавфли вазиятда Суюнов ўзини кўрсатди.
83-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол урилди. Ҳошимовнинг ўнг қанотдан
жарима майдонига оширган тўпини Йўлдошев боши билан чиройли сакраган ҳолда
дарвозага аниқ йўллади - 1:0.
Ушбу ғалабадан кейин Станислав Кудряшов шогирдлари 44 очко тўплаган ҳолда мусобақа якка пешқадамига айланиб олишди.
«ПАХТАКОР» - «МАШЪАЛ» - 1:0 (0:0)
Ҳакам: О.Тўйчибоев.
"Пахтакор": Суюнов, Юсупов (Н.Йўлдошев, 46), Асқаров, Эрмаматов, Ҳошимов, Синдаров, Саидазимов (Ғанихонов, 78), Аҳмадов, Собиржонов (Г. Аҳмедов, 90+2), Қудратиллаев, Саъдиллаев.
"Машъал": Давронов, Маметов, С.Мелиев, Шодмонов, Қиличев, Сарибоев, Матмусаев, Ш.Йўлдошев (Убайдуллаев, 60), М.Мелиев (Жўраев, 67), Акромов (Маҳкамов, 63), Мирзақулов (Рустамов, 79).
Гол: Йўлдошев, 83 – 1:0.
Огоҳлантиришлар: Аҳмадов, 64. Мелибоев, 73. Саъдиллаев, 76. Қиличев, 79.