Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Машъал" учрашувида қимматбаҳо совғалар соҳибига айланинг!

Клуб янгиликлари

26 сентябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 19-тур кечиктирилган ўйинида "Машъал"ни қабул қилади.

Мазкур учрашувга ташриф буюриб, сиз жамоаларнинг кескин тўқнашувидан ташқари 2та "IPhone 7 32 GB" телефони ва бошқа қимматбаҳо ютуқларга эга бўлиш имкониятига ҳам эгасиз. Ўйиннинг танаффус пайти ва учрашув якунлангандан сўнг ўтказиладиган акцияда чипта ва абонемент соҳиблари иштирок этишади.

"Пахтакор" ва "Машъал" ўртасидаги учрашув 26 сентябрь куни 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталар стадион кассаларида душанба кунидан 10 ва 20 минг сўмдан сотувга чиқарилади.

Қуйидаги ҳавола орқали чипталарни харид қилишга ўтишингиз мумкин: