"Локомотив" билан учрашувдан сўнг Шота Арвеладзе матбуот анжуманида иштирок этди.
- Яхши ўйинга гувоҳ бўлдик. Ҳар икки жамоа фаолроқ ўйнаган ҳолатларни кузатдик. Бундай беллашувларда гол катта аҳамият касб этади ва ўша тўпни биз киритишга эришдик. Бир неча вазиятларда Лобанов жамоани қутқарди, у шунинг учун дарвозадан ўрин олган.
Учрашувга яхши тайёрландик. "Локомотив" барқарор ва шаклланган жамоа. Охирги йилларда улар буни исботлаб келишмоқда. Биз эса буни амалга ошириш жараёнидамиз.
Безерра жамоага катта ёрдам бермоқда. У тўпни ўзида яхши сақлайди ва кўп вазиятларда курашларда ғолиб чиқади. Сергеев машғулотларда бор кучи билан ишлайди. У деярли ҳар учрашувда гол урмоқда. Иккинчи даврада 5 тўп киритишга улгурди. Игорь ҳақиқий профессионал, - дея фикрларини билдирди Арвеладзе.