22-турда "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив"дан кичик ҳисобда устун келди.
Ҳужумларга бой тарзда кечган учрашувда жамоаларда гол уриш учун кўплаб имкониятлар юзага келди. 12-дақиқада Сергеев тўпни дарвозага йўллашга уринди ва Нестеров маҳоратини кўрсатди. 21-дақиқада Бобожоновнинг бирга-бир ҳолатда тепган тўпини Лобанов қайтариб қолди. 24 ва 29-дақиқаларда Сергеев ва Канюкнинг уринишларини мезбонлар посбони ишончли ҳаракати билан бартараф этди.
Иккинчи бўлим бошида "Локомотив" ташаббусга эришди. 67-дақиқада Лобанов жамоамизни голдан сақлаб қолди. Бир вазиятнинг ўзида Саша Бобожонов ҳамда Туроповнинг яқин масофадан берган зарбаларидан кейин тўпни қайтарди. Кейинроқ Канюк ва Иброҳимовнинг уринишлари Нестеров томонидан бартараф қилинди. 82-дақиқада ўйин тақдирини ҳал қилган гол урилди. Канюкнинг жаримадан оширган тўпини Симич боши билан дарвозага аниқ йўллади - 0:1. Шу тариқа Марко олий лигада голлар ҳисобини очди.
90-дақиқада Лобанов яна бир маҳорат намойиш этиб, Алибоевнинг зарбасини қайтарди. 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган "Пахтакор" 38 очко билан 2-поғонага кўтарилди.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 0:1 (0:0)
21 сентябрь. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 5821 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин, М.Саидқосимов, Р.Шояхметов.
Назоратчи: А.Хотамов.
"Локомотив": Нестеров, Зотеев, Махарадзе, Тўхтахўжаев, Мустафоев, Кападзе, Алибоев, Мирзаев, Машарипов, Блессинг (Туропов, 66), Бобожонов (Омонов, 79).
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Аҳмедов, Гриффитс (Исматуллаев, 69), Нуруллаев (Тожиев, 88), Канюк, Безерра, Сергеев (Иброҳимов, 78).
Гол: Симич, 82 - 0:1.
Огоҳлантиришлар: Алибоев, 71. Ҳошимов, 74. Нуруллаев, 86. Кападзе, 90+3.