"Пахтакор" ёшлари дербида "Локомотив" билан дурангга имзо чекишди - 3:3.
Учрашув давомида кўпроқ голли имкониятларни юзага келтирган бўлишига қарамай, "Пахтакор" ёшлари дуранг натижа қайд этишди. Мезбонлар Иброҳимов ва Тиллабоевнинг голлари эвазига икки тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишди. Биринчи бўлим охиригача Ҳакимов ҳисобни қисқартирди. Ўринбоев 44-дақиқада айнан Ҳакимов ишлаган пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим бошида кўплаб хавфли ҳолатларни юзага келтирган жамоамиз Собиржоновнинг аниқ зарбаси эвазига олдинга ўтди. Шундан сўнг фойдаланилмаган имкониятлар қимматга тушди. "Локомотив" Бикмайкиннинг пенальтидан урган голи туфайли ҳисобни тенглаштирди. 3:3 ҳисоби дербида жамоаларга биттадан очко тақдим этди.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 3:3 (2:2)
"Локомотив": Нортожиев, Сафаров, Б.Абдуллаев (Мўминқулов, 63), Бикмайкин, Шоимов, Шералиев (Танаев, 52), Адҳамзода, Прохоров, Тиллабоев (Қўчқоров, 55), Иброҳимов, Бобур Эргашев (Юнусов, 76).
"Пахтакор": Ботир Эргашев, Юсупов, Асқаров, Н.Йўлдошев, Талхатов, Собиржонов (И.Йўлдошев, 77), Аҳмадов, Саидазимов (Синдаров, 56), Саъдиллаев (Қудратиллаев, 79), Ҳакимов, Ўринбоев.
Голлар: Иброҳимов, 14 - 1:0. Тиллабоев, 34 - 2:0. Ҳакимов, 40 - 2:1. Ўринбоев, 44-пен - 2:2. Собиржонов, 58 - 2:3. Бикмайкин, 68-пен - 3:3.
Огоҳлантиришлар: Н.Йўлдошев, 30. Асқаров, 37. Ҳакимов, 45. Сафаров, 45. Аҳмадов, 60. Ботир Эргашев, 66. Мўминқулов, 78.
Фойдаланилмаган пенальти: Саъдиллаев, 20.