"Пахтакор" аёллар жамоаси биринчи лига 5-тур ўйинларида иштирок этмоқда.
Қибрайда ўтказилаётган тур беллашувларида Рустам Орипов бошчилигидаги жамоамиз уч ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Дастлаб "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" 3:2 ҳисобида мағлуб этилди. "Севинч-2"га қарши бўлиб ўтган учрашувда аёлларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
"Пахтакор" ҳозирча турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" - 3:2
Голлар: Косникова 3, Ҳикматова 21, Иброҳимова 74.
"Пахтакор" - "Навбаҳор" - 3:2
Голлар: Халилова 13, Хўжаева 25, Асқарова 55.
"Пахтакор" - "Севинч-2" - 2:1
Голлар: Воҳидова 4, Хўжаева 37.