"Пахтакор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Бугун жамоа намойиш қилган ўйин менга ёқди. Кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирдик ва улардан учтасидан фойдаландик. Йигитларга чиройли ғалаба учун раҳмат айтаман. Ўйинимизда ўсиш кузатилмоқда. Футболчилар машғулотларда яхши ишлашмоқда ва майдонда буни кўрсатишга интилишяпти.
Асосий таркибдаги барча футболчида майдонга тушиш учун тенг имконият мавжуд. Биз сафда кўришни истамаган ўйинчи жамоамизда бўлмасди. Кимдир бугун, бошқа биров эртага имкониятга эга бўлади. Рақобатда ким ўзини қандай ўзини кўрсатишига асосида учрашувларда майдонга тушади.
Суюнов жуда яхши савиядаги дарвозабон. Афсуски, майдонга икки дарвозабонни тушириш имконияти йўқ, - деб таъкидлади Шота Арвеладзе.