21-турда "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалабани қўлга киритди.
Дастлабки дақиқалардан ташаббусга эришган жамоамиз биринчи бўлим ўрталаригача рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилди. 9-дақиқада узоқ давом этган ҳужумни Аҳмедов жарима майдони ичидан берган аниқ зарбаси билан якунлади ва ҳисобни очди - 1:0.
25-дақиқада Козак ажойиб гол муаллифига айланди. Владимир 30 метрлардан тўпни дарвозанинг чап юқори бурчагига жойлади - 2:0. Биринчи бўлим охирига қадар ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимда гол уриш учун кўплаб имкониятларни юзага келтирган жамоамиз уларнинг биттасидан фойдаланди. 68-дақиқада Сергеев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага буриб юборди. Бу гол ўйиндаги охиргиси бўлди. Йирик ғалаба "Пахтакор"ни турнир жадвалида 4-поғонага олиб чиқди.
"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН" - 3:0 (1:0)
16 сентябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 4784 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев - 8,5. С.Ҳакимов - 8,4. Ш.Камаров - 8.4.
Назоратчи: И.Шарипов.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов (Алижонов, 81), Аҳмедов, Гриффитс (Исматуллаев, 69), Нуруллаев, Канюк, Безерра (Иброҳимов, 76), Сергеев.
"Шўртан": Туробов, Отақулов, Эргашев, Каримов, Таран, Убайдуллаев, Жўрабоев, Бойматов (Холтўраев, 46), Мамадалиев, Нарзуллаев (Муродов, 63), Сафаров (Хурсанов, 68).
Голлар: Аҳмедов, 9 - 1:0. Козак, 25 - 2:0. Сергеев, 68 - 3:0.
Огоҳлантириш: Безерра, 42.