21-турда ёшлар жамоамиз асосий рақибларидан
бирини 2:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Беллашув "Пахтакор" устунлигида кечди.
Дастлабки тўп киритилгунга қадар Яхшибоев, Каримов ва Саъдиллаевнинг зарбалари
хавфли чиқди. 33-дақиқада Каримовнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг дарвозабонни
алдаб ўтган Яхшибоев учрашувда ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда ёшларимиз ташаббуси янада сезиларли кўриниш олди. 48-дақиқада захирадан туширилган Синдаров жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, орадаги фарқни оширди. 2:0 натижаси ўйин охиригача ўзгармади ва "Пахтакор" ёшлари чемпионлик учун курашда давом этади.
"Пахтакор" - "Шўртан" 2:0 (1:0)
"Пахтакор": Суюнов, Юсупов (И.Йўлдошев, 90), Н.Йўлдошев, Талхатов, Асқаров, Собиржонов, Аҳмадов, Каримов (Саидазимов, 86), Яхшибоев (Қудратиллаев, 67), Саъдиллаев (Эрмаматов, 90+3), Ўринбоев (Синдаров, 48).
"Шўртан": Раҳимов, Сатторов, Эшмуродов, Баҳромов (Мирзаёров, 87), Шодмонов (Йўлдошев, 68), Комилжонов (Сафаров, 59), Очилов, Муродов (Миродиллаев, 59), Хурсанов, Бўриев, Хушбаков.
Голлар: Яхшибоев, 33 – 1:0. Синдаров, 48 – 2:0.
Огоҳлантиришлар: Аҳмадов, 21. Яхшибоев, 61. Сафаров, 78.