Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Шўртан". Учрашув превьюси

Клуб янгиликлари

16 сентябрь куни олий лиганинг 21-турида "Пахтакор" "Шўртан"ни қабул қилади.

Ўйинни рақиб жамоадан Руслан Мелзиддинов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. "Пахтакор"да бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Олий лигада жамоалар ўзаро 23 бор тўқнаш келишган. "Пахтакор" 18 ғалабага эришган, 2 дуранг қайд этган ва 3 марта мағлубиятга учраган. Рақиб дарвозасига 60 гол урилиб, 20 тўп ўтказиб юборилган. Тошкентдаги 11 беллашувда 10 ғалаба ва 1 дуранг кузатилган. Биринчи даврада Ғузорда "Шўртан" 3:0 ҳисобида зафар қучганди.

Ҳасан Рўзиев "Пахтакор" ва "Шўртан" ўртасидаги беллашувни бошқариб боради. Ёрдамчи ҳакамлар вазифасини Сардор Ҳакимов ва Шерзод Камаров бажаради. Тўртинчи ҳакам сифатида Шавкат Насибуллаев ишлайди.

"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН"
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Шерзод Камаров (Самарқанд), Шавкат Насибуллаев (Наманган).
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Ёшлар жамоалари ўйини 15 сентябрь, жума куни 16:30да "Жар" стадиони кичик майдонида бошланади. Асосий таркиблар учрашуви 16 сентябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида 19:00да старт олади.