Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Шўртан" учрашувига чипталарни электрон шаклда харид қилинг!

Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг уй учрашувларига чипталарни "Kassa.uz" орқали электрон шаклда харид қилиш имкониятига эгасиз.

Клубимиз ва "Kassa.uz" ўртасидаги келишув натижасида ишқибозлар "Пахтакор"нинг уй беллашувларига чипталарни исталган жойда турган ҳолда харид қилиш имкониятига эгалар. "Kassa.uz" сайтининг спорт тадбирлари бўлимида 16 сентябрь куни ўтадиган "Пахтакор" - "Шўртан" ўйинига чипталарни 11, 13, 31, 32, 33, 34 ва 35-секторлар учун 10 ва 20 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин. Электрон ваучер учрашув куни стадион кассасида чиптага алмаштириб берилади.

Қуйидаги ҳавола орқали чипталарни харид қилишга ўтишингиз мумкин:
https://kassa.uz/event/uzbekiston_chempionati_tur_6081