"Пахтакор" футбол клуби президенти Бобур Шодиев ЎФФнинг ҳисобот-сайлов конференциясида федерация ижроқўм аъзосига айланди.
Бобур Кабулович бундан буён ЎФФ ижроқўм аъзоси сифатида ўзбек футболини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга интилади. "Пахтакор" футбол клуби Бобур Кабуловични табриклайди ва ижроқўмдаги фаолиятида зафарлар тилайди.