ПФЛ олий лиганинг 21-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Ҳасан Рўзиев 16 сентябрь куни "Пахтакор" стадионида ўтказиладиган "Пахтакор" ва "Шўртан" ўртасидаги беллашувни бошқариб боради. Рўзиев бунгача жамоамиз иштирокида бир ўйинда ҳакамлик қилган. Жорий мавсумда "Бунёдкор"га қарши сафардаги беллашув дуранг билан якунланган.
Ёрдамчи ҳакамлар вазифасини Сардор Ҳакимов ва Шерзод Камаров бажаради. Тўртинчи ҳакам сифатида Шавкат Насибуллаев ишлайди.
"Пахтакор" - "Шўртан" учрашуви 16 сентябрь, шанба куни "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади.
"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН"
Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Шерзод Камаров (Самарқанд), Шавкат Насибуллаев (Наманган).
Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).
ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.