Бекободдаги беллашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи учрашув хусусида фикрларини билдирди.
- Майдоннинг ҳолати ҳар икки жамоага яхшироқ футбол ўйнашга имкон бермади. Менимча, учрашувдан аввал уни суғориб олиш керак. Тўп етарли даражада тез юрмагани учун майдонда кураш кўпайди. Деярли ҳар дақиқада тўхталишларга гувоҳ бўлдик. Ўйинга келсак, менга жамоамнинг интилиши ёқди. Гол ўтказиб юбордик ва жуда тез ўйинга қайта олдик. Сафарда уч тўп киритиш яхши кўрсаткич. Бугун сафардаги илк ғалабамни нишонладим ва бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдирдим.
Бизга қарши жамоалар бор кучи билан ўйнашмоқда. Бу яхши ҳолат, - деб таъкидлади Шота Арвеладзе.