Клуб янгиликлари

Бекободда ғалаба: "Металлург" - "Пахтакор" 1:3

Клуб янгиликлари

20-турда "Пахтакор" сафардан ютуқ билан қайтди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. 16-дақиқада футболчиларимиз тўпни йўқотгандан сўнг дарҳол зарба берган Абдуллаев ҳисобни очди. Унинг зарбасини Лобанов бартараф эта олмади. Орадан икки дақиқа ўтгач, Сергеев мувозанатни тиклади. Безерра-Нуруллаев-Сергеев комбинацияси Игорнинг дарвозани ишғол қилиши билан якунланди. Бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Сергеев яна бир бор ўзини кўрсатди. Безерра тўп учун курашгандан сўнг жарима майдонида ҳаммадан тезроқ ҳаракат қилган Игорь дублини нишонлади - 1:2.

Иккинчи бўлимда жамоамизни ўртадаги фарқни ошириш учун кўпроқ имкониятлар юзага келди. Аҳмедов, Канюк ва Ҳакимовнинг аниқ зарбаларини Сафоев қайтарди. Иккинчи бўлимга қўшилган дақиқалар охирида мезбонлар бутун жамоа бўлиб олдинга ўтишди. Қарши ҳужумда Канюкдан тўпни қабул қилиб олган Иброҳимов бўш қолган дарвозага осонликча гол урди - 1:3. Шу тариқа "Пахтакор" Бекободдан муҳим муваффақият билан қайтди.

"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (1:2)
9 сентябрь. Бекобод. "Металлург" стадиони.
Ҳакамлар: В.Агишев, Т.Галеев, А.Пўлатов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
"Металлург": Сафоев, Ҳусинов, Ҳ.Ҳошимов, Д.Каримов (Султонов, 50), Одилов, Нўъмонов, Қодирқулов, Каримқулов, Абдуллаев, Исоқжонов, Абдумўминов.
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Тожиев, Симич, Исматуллаев (Д.Ҳошимов, 46), Аҳмедов, Гриффитс, Канюк, Безерра (Иброҳимов, 72), Нуруллаев, Сергеев (Ҳакимов, 81).
Голлар: Абдуллаев, 16 - 1:0. Сергеев, 18 - 1:1. Сергеев, 45+2 - 1:2. Иброҳимов, 90+5 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Одилов, 3. Абдумўминов, 34. Тожиев, 38. Гриффитс, 40. Аҳмедов, 60. Султонов, 72.