20-турда "Пахтакор" ёшлари Бекободда "Металлург"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Ўйинда кўпроқ вазиятларни юзага келтирган майдон эгалари ягона гол эвазига ғалаба қозонишди. 35-дақиқада Тошпўлатов пенальтини аниқ амалга ошириб, "Металлург"нинг зафар қучишини таъминлади.
Ёшлар жамоаси 19 учрашувда 37 очко тўплаган ҳолда 3-поғонани эгаллаб турибди.
"МЕТАЛЛУРГ" - "ПАХТАКОР" - 1:0 (1:0)
8 сентябрь. Бекобод. 218 томошабин.
"Металлург": Қаюмов, Нуралиев, Худоёров, Тошматов, Сулаймонов, Зиёвуддинов, Абдураҳмонов, Бобоев (Акбаралиев, 90), Сатторов, Тошпўлатов, Раҳимов (Аҳмаджонов, 72).
"Пахтакор": Эргашев, Юсупов (Қудратиллаев, 46), Алижонов, Эрмаматов (Н.Йўлдошев, 34), И.Йўлдошев, Синдаров, Собиржонов, Саидазимов, Асқаров, Саъдиллаев, Ўринбоев.
Гол: Тошпўлатов, 35 - 1:0.
Огоҳлантириш: Худоёров, 35.